Сессия 19.5Кармана туман ҳокими Ф.Умаровнинг аҳолига мурожаати

Бугун, 2020 йил 11 декабрь куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари XIX сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров томонидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда туман фаолларига 2020 йил туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисидаги мурожаати эълон қилинди.

Мурожаатда 2020 йил туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан Ҳукумат томонидан қабул қилинган фармонлар, қарорлар, баёнлар ҳамда топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар, ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичларнинг ўсиш суръатлари, аҳоли жон бошига нисбатан ўзгариши, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар, аҳоли реал даромадлари бўйича маълумотлар айтиб ўтилди.

 

Шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган оилалар, уларни кўллаб-қувватлаш ва қамбағалликдан чиқариш бўйича қўрилган чоралар, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати натижалари, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларини шакилалатириш бўйича амалга оширилган ишлар, туманда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, муҳандислик-коммуникация инфиратузилмасини ривожлвнтириш (газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминотини янада яхшилаш) борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми яратилган янги иш ўринлари бўйича ҳам ҳисобот берилди.
Мурожаатда туманда экспорт ҳажмини ошириш, янги маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва янги бозорларга кириб бориш, 2020 йилда туманда олиб борилган қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш, коммунал ва комуникация соҳаларидаги амалий ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисидаги режалар ҳам айтилиб ўтилди. Жумладан, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, истеъмол товарлари, қурилиш-пудрат, чакана савдо айланмаси ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича белгиланган режалар ҳамда бюджет тушумларини кўпайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши ва шу каби туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида янги иш ўринлари яратишга қаратилган кўплаб режалар хусусида маълумотлар бериб ўтди.

Сессия 19.4

Сессия 19.3

Сессияда туман ҳокимининг мурожаатномаси депутатлар томонидан маъқулланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
11.12.2020 йил