45454БОЛАЛАР ШОДЛИГИ ТУТСИН ДУНЁНИ

Ҳаёт қувончи, дунёнинг шодлиги болалар билан, уларнинг кулгиси оламни мунаввар этади.

Кармана туманида ҳам янги йил байрами арафасида болажонлар қалбида ана шундай туйғуларни кучайтириш мақсадида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Бугун туман ҳокими Ф.Умаров раҳбарлигида, сектор раҳбарлари ва мутасаддилар меҳрга мухтож 13 нафар болажонларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларга “Президент совғаси”ни топширишди.

Янги йил байрами совғалари болажонлар учун улкан қувонч ва шодлик бахш этди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
30.12.2020 йил