28 4Экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув

Кармана туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Навоий вилоят прокурори Б.Ахмедов ва туман ҳокими Ф.Умаров раҳбарлигида тумандаги экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда 30 дан ортиқ саноат ва мева сабзавот маҳсулотларни Осиё ва Европа давлатларига экспортини амалга ошириб келаётган, экспортёрларнинг муаммолари тингланди.

Жараёнда экспорт қилувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган айрим муаммолар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилишида аниқ тавсиялар берилди.

28 5

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
24.02.2021 йил