13 14“КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ-2021” ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун 7 апрель куни “Китобхонлик ҳафталиги-2021” доирасида “Энг яхши китобхон ўқувчи” номли кўрик-танлов бўлиб ўтди. Кўрик-танловда Кармана тумани 1-мактабнинг “Адолат” гуруҳи, 5-мактабнинг “Тўмарис издошлари”, 6-мактабнинг “Тафаккур гулшани” гуруҳи, 15-мактабнинг “Жавондаги жавоҳир” ва Кармана туман касб-ҳунар мактабининг “Ёш китобхонлар” ўқувчилари гуруҳлари қатнашишди.
1-шарт Таништириш;
2-шарт Ў.Ҳошимов асарлари билимдони;
3-шарт Китобхонликни тарғиб қилиш шартлар бўйича беллашдилар.
13 13

Тадбир давомида Ахборот-кутубхона маркази ходимлари Д.Мусурмонова ва М.Шароповалар томонидан китобхонликни тарғиб қилиш бўйича маълумотлар бериб борилди.
Мазкур кўрик-танловда 1 ўрин 6-мактабнинг “Тафаккур гулшани" жамоасига насиб қилди. Ғолиб ўқувчилар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати