16 1ИЖОДКОР ЎҚУВЧИЛАР ШОИР, ЁЗУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ


Бугун Кармана туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи-ёшлар билан шоир, ёзувчиларнинг ижодий учрашуви бўлиб ўтди.
Ташкил этилган адабий кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали ва “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, таниқли ижодкор Одил Ҳотамов ўзининг ҳаётий сабоқлари, шеърият ва адабиёт ҳақидаги қарашларини ёшлар билан ўртоқлашди. Айниқса, устознинг бадиий ижод ва адабий тарбия ҳақидаги фикрлари ёшлар учун ҳаётий мактаб бўлди.
Шунингдек, учрашувда журналист ва шоир Азамат Зарипов ҳамда Отабек Аслонов ҳам иштирок этиб, ўқувчиларга шеърият сеҳри ва ижод олами ҳақидаги қарашлари хусусида сўзлаб берди.
Учрашув давомида ижодкорлар томонидан Муҳаммад Юсуф ижоди, Абдулла Орипов шеърияти, бугунги адабий жараён, вилоятимиздаги адабий муҳит ҳақида ҳам сўз юритилди.

16 2
Мактабнинг ижодкор-ёшлари устозларга ўзларининг ижодий намуналарини туҳфа этди. Тадбир якунида энг, фаол ёшларга ижодкорлар томонидан китоблар совға қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 27.04.2021 йил