45 1ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ЁШЛАРНИ БИРЛАШТИРДИ

Кармана тумани марказида жойлашган “Янги авлод” истироҳат боғида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали шижоатли ва истеъдодли ёшларни ягона мақсад сари бирлаштирди.
Кармана туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда туман ёшлари билан биргаликда қатор идора ва ташкилотлар, ҳарбий қисм ва муассасалар вакиллари ҳам иштирок этди. Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббусни янада қўллаб-қувватлаш, истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тадбирдан кўзланган асосий мақсад бўлди.
Фестивални очилиш маросимида туман ҳокими Ф.Умаров туман ёшларини табриклаб, уларни ёшликдан пухта билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга ундади. Туман ҳокими фан, маданият, спорт каби йўналишларда муваффақиятларга эришган ёшларни, жумладан, муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига эришган 11-синф битирувчиларини фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Қувонарлиси, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими дастури ижросини таъминлаш мақсадида Кармана туман Маданият бўлими, туман Ахборот-кутубхона марказига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги “Дамас” автомобилларининг калитлари топширилди.
Фестивал доирасида ташкил этилган турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, ёш хонандалар томонидан тараннум этилган куй-қўшиқлар барча иштирокчиларда яхши таассуротлар қолдирди.

45 2

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 27.05.2021 йил