61 7“Дўрман” маҳалласида тадбир


Кармана туман “Дўрман” маҳалласида ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ва маҳалладаги ёшлар ўртасида 1 - Июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Бахтиёр элнинг бахтли фарзандларимиз” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда болалар ўртасида спорт, маданият ва санъат йўналишларида турли танлов ҳамда мусобақалар ташкил этилди. Айниқса, бахтли болаликни ўзида акс эттирувчи асфальтга расм чизиш, қўшиқ куйлаш, рақс танловлари барчада ўзгача қизиқиш уйғотди. Қувонарлиси, маҳалладаги мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тайёрланган эртак қахрамонларининг чиқишлари жажжи болажонлар қалбига олам-олам қувонч бағишлади.

61 8
Тадбирда сўз олган Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири И.Ёдгоровнинг “Азиз болажонлар! Сизлар дунёдаги энг бахтли болаларсиз. Чунки юртимизда ёш авлод камолоти учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Замонавий боғчалар, кўркам мактаблар, маҳаллаларда болалар майдончалари барпо этилган. Жумладан, Дўрмон маҳалласидаги яратилган шарт-шароитлар ҳеч бир шаҳарникидан қолишмайди. Нафақат таълим муассасаларида, ҳатто маҳалла биносида ҳам муҳтарам Юртбошимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш учун барча қулайликлар яратилган” деган сўзлари иштирокчилар қалбига байрамона шукуҳ бахшида этди.
Тадбир сўнггида танлов ва мусобақаларда фаол иштирок этган болажонларга совғалар улашилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 1.06.2021 йил