70 7“Ташаббус - 2021”. Ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Кармана туман ҳокимлигида “Ташаббус - 2021” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш ва юқори натижаларга эришаётган тадбиркорлик субъектларини муносиб рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур кўрик-танловда ғолибларни аниқлаш ўтган йилгиларга нисбатан анча қийин бўлди.Сабаби, жорий йилги кўрик-танловда қатнашаётган иштирокчиларнинг кўпчилигини юқори натижаларга, салмоқли ютуқларга эришиб келаётган тадбиркор ва фермерлар ташкил этди. Шунингдек, кўрик-танловда тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ўзининг ранг-баранглиги билан ажралиб турди.

70 9

Ҳаққоний, шаффоф ва одилона ўтказилган кўрик-танловнинг комиссияси тақдим этган якуний хулосаларига кўра, саноат соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинациясида фахрли 1-ўринга “Ихлос Электрик” МЧЖ (М. Ўринов), 2-ўринга “Навоийшибенхомашё” МЧЖ (С. Самадов), 3-ўринга “Бентонете” МЧЖ (Ф. Фармонов) кичик бизнес субъектлари лойиқ топилди.


Хизмат кўрсатиш соҳасидаги “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси бўйича фахрли 1-ўринга “Авитсена” МЧЖ ( Ғ. Каримов), 2-ўринга “Трамиси” оилавий корхонаси (М. Ярмуҳаммедова), 3-ўринга “Лочин-барака-томорқа хизмати” МЧЖ (С. Ражабов)лар қўлга киритишди.

70 8

Ишлаб чиқариш йўналишидаги “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси бўйича “Муҳаббат боғи юлдузлари” МЧЖ (А. Жўрақулов) 1-ўринни, “Навоий -Омад-Инвест” МЧЖ (Ғ. Солимуҳаммедов) 2-ўринни, “Эко Теч гроуп томорқа” МЧЖ (С. Иброгимов) 3-ўринни эгаллашди.
“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинациясида карманалик қўли гул ҳунармандлардан О. Қаюмов 1-ўринни, М. Шарипова 2-ўринни, Д. Қурбонова 3-ўринга эгаллашди.

“Йилнинг энг яхши фермери” номинациясида “Воҳид Мусо” фермер хўжалиги раҳбари Юлдуз Ярқулова фахрли 1-ўринга лойиқ топилди. “Эгамберди Худойқулов” (Р. Худойқулов) ва “Анвар Ахтамов” (И. Ахтамов) фермер хўжаликлари раҳбарлари кейинги ўринларни банд қилишди.
Шунингдек, ҳар бир йўналишда рағбатлантирувчи ўрин соҳибларининг номлари ҳам эълон қилинди.
Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари Кармана туман ҳокимлигининг турли даражадаги дипломлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ғолибларимизга кўрик-танловнинг кейинги босқичларида ҳам муваффақиятлар ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


Кармана туман ҳокимлиги
ахборот хизмати 4.06.2021 йил