Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609 сонли фармонига асосан, кичик тадбиркорлик субъектлари 2015 йилдан бошлаб статистика ҳисоботларини йилда бир марта тақдим этишлари ҳамда статистика органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятининг тегишли йўналишлари ва соҳалари бўйича ҳар чоракда танланма кузатувларни ўтказиб борилмокда.
Бўлимда тадбиркорлик субъектлари учун соҳага оид меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Қўмита ва бошқарма раҳбариятининг қабул кунларини (шу жумладан, сайёр қабуллари тўғрисидаги маълумотлар) кўргазмали стендларда жойлаштирилганлиги, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ҳамда янгиликлар мавжуд бўлиб, тадбиркорлик субъектларига, улар билан давлат статистика органлари ўртасида ўзаро муносабатларда юзага келган ва ҳал этилиши лозим бўлган муаммоли масалалар ҳамда давлат статистика органлари фаолиятини, шу жумладан электрон шаклда ҳисобот тақдим этиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни статистика органларида ташкил этилган “Ишонч телефонлари” орқали ҳамда “www.stat.uz” веб сайтидаги мурожаатларни қабул қилиш саҳифасида жойлаштирилган виртуал қабулхона орқали мурожаатларни юборишлари, Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. почта манзилига мурожаат қилиш мумкинлиги ҳамда Ягона интерактив давлар хизматлари “my.gov.uz” порталида “davlat organi rahbariyati qabuliga yozilish” саҳифаси орқали, ўтказиладиган семинарлар, тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этиладиган “Очиқ эшиклар куни” ҳақида маълумотлар бериб борилиши тўғрисида, “Очиқ эшиклар куни”да масъул ходимлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, тадбиркорларга асосли жавоблар берилиш, Давлат статистика қўмитаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича Интернет тармоғи орқали кўрсатилаётган давлат интерактив хизматларининг афзалликлари ва қулайликлари мавжуд.

Кармана туман
статистика булими
23.10.2019 й