- Подробности
- Категория: Investetsiya
- Просмотров: 272
КАРМАНАДА 100 МВТЛИ "ҚУЁШ ЭЛЕКТРСТАНЦИЯСИ" ҚУРИЛАДИ
БААнинг "MASDAR" компанияси томонидан Кармана тумани "Малик" МФЙ ҳудудидан 100 млн.доллар миқдорида 100 МВтли "Қуёш электрстанцияси" қурилиши муносабати билан, Хитой давлатининг "SEPCO-III" компанияси вакиллари маҳалла фуқаролари иштирокида лойиҳанинг тақдимотини ўтказди.
Тақдимот маросимида дастлаб, туман ҳокими Ф.Умаров қурилиши режалаштирилган ушбу "Қуёш электрстанцияси"ни афзалликлари ва қўшимча яратиладиган иш ўринлари тўғрисида маҳалла аҳлига батафсил тушунтиришлар бериб ўтди дейди, - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Шарипов ўз баёнотида.
25.11.2020 йил
- Подробности
- Категория: Investetsiya
- Просмотров: 535
Олий Мажлис Қонунчилик палатаснинг 2019 йил 26 ноябрда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида мамлакат иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам шулар жумласидан бўлиб, муҳокамалар жараёнида ҳужжат қизғин баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Депутатлар томонидан бир қатор конструктив таклифлар билдирилганидан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мазкур қонун лойиҳаси мамлакатимиз инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатиб келаётган қатор масалаларни ҳал этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Таъкидлаш лозим, 1996 йилда қабул қилинган «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонун ва соҳага оид бошқа ҳужжатлар бугунги кун талабларига жавоб бермай қолди. Боз устига соҳага доир муносабатлар қонун ҳужжатлари билан етарли даражада қамраб олинмаган эди.
- Подробности
- Категория: Investetsiya
- Просмотров: 392
Навоий Иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш лойиҳасини ўрганиш бўйича
Кармана туман ҳокимлигида томонларнинг
2-йиғилиши бўлиб ўтди.
“Ўзбекэнерго” АЖ
–Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) –Токио электр энергия хизматлари компанияси., МЧЖ (TEPSCO)
бош мутахассис
А.Ахмедов
02.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Investetsiya
- Просмотров: 336
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609 сонли фармонига асосан, кичик тадбиркорлик субъектлари 2015 йилдан бошлаб статистика ҳисоботларини йилда бир марта тақдим этишлари ҳамда статистика органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятининг тегишли йўналишлари ва соҳалари бўйича ҳар чоракда танланма кузатувларни ўтказиб борилмокда.
Бўлимда тадбиркорлик субъектлари учун соҳага оид меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Қўмита ва бошқарма раҳбариятининг қабул кунларини (шу жумладан, сайёр қабуллари тўғрисидаги маълумотлар) кўргазмали стендларда жойлаштирилганлиги, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ҳамда янгиликлар мавжуд бўлиб, тадбиркорлик субъектларига, улар билан давлат статистика органлари ўртасида ўзаро муносабатларда юзага келган ва ҳал этилиши лозим бўлган муаммоли масалалар ҳамда давлат статистика органлари фаолиятини, шу жумладан электрон шаклда ҳисобот тақдим этиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни статистика органларида ташкил этилган “Ишонч телефонлари” орқали ҳамда “www.stat.uz” веб сайтидаги мурожаатларни қабул қилиш саҳифасида жойлаштирилган виртуал қабулхона орқали мурожаатларни юборишлари, Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. почта манзилига мурожаат қилиш мумкинлиги ҳамда Ягона интерактив давлар хизматлари “my.gov.uz” порталида “davlat organi rahbariyati qabuliga yozilish” саҳифаси орқали, ўтказиладиган семинарлар, тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этиладиган “Очиқ эшиклар куни” ҳақида маълумотлар бериб борилиши тўғрисида, “Очиқ эшиклар куни”да масъул ходимлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, тадбиркорларга асосли жавоблар берилиш, Давлат статистика қўмитаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича Интернет тармоғи орқали кўрсатилаётган давлат интерактив хизматларининг афзалликлари ва қулайликлари мавжуд.
Кармана туман
статистика булими
23.10.2019 й
- Подробности
- Категория: Investetsiya
- Просмотров: 423
Асосий иқтисодий кўрсаткичлар
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқиш ҳажми-1443,1млрд. сўм
Истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми-289,5 млрд.сўм
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари -473,5 млрд. сўм
Асосий капиталга критилган инвестициялар-395,1 млрд. сўм
Пудрат ишлари -196,8 млрд. сўм
Чакана савдо айланмаси-673,6 млрд.сўм
Хизматлар ҳажми- 361,7 млрд.сўм
Экспорт-25889,7 минг АҚШ доллар
Импорт-61417,2 минг АҚШ доллар