“Aрча унсимон” қурти
Шаҳарнинг яшил либоси фақат чирой эмас, саломатлигимизнинг беминнат ҳимоячиси ҳамдир. Ана шундай дарахтлар ҳисобланувчи арчалар боғ ва гулзорлар чанг-ғуборни камайтириб, ҳавонинг мусаффолигини таъминлайди, одамларга яхши кайфият, эстетик завқ бахш этади. Аммо эътибор берган бўлсангиз кейинги пайтларда арчаларнинг қуриб қолиши ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Хўш, бунга нима сабаб бўлмоқда?
Сабаби кейинги йилларда «Арча унсимон» қурти арчаларга зиён етказмоқда. Унинг личинка ва урғочилари арчанинг новдалари ва баргларини сўриб зарар етказади. Айниқса, барглар кучли даражада зарарланади.
«Арча унсимон» қуртнинг катталиги 2-3 мм бўлиб ранги сарғиш, қизғиш, кулранг тусда бўлади. Уларнинг тухум қўйиши май ойи давомида ва июнь бошларигача давом этиб, ўртача 280 тагача тухум қўяди.
Зараркунандага қарши курашда унинг тухумдан личинка очиб чиқиш даврида кимёвий препаратларни қўллаш юқори самара беришини инобатга олиб кимёвий ишловларни шу даврларда бошлаш керак.
Зараркунанда билан жиддий шикастланиб қуриш ҳолатига келиб қолган дарахтларни кесиб унсимон қурт кенг тарқалмаслиги учун уларни ўша жойнинг ўзида ёқиб йўқотиш шарт.
Агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш (фосфорли, азотли, микроэлементлар Мастер, Кропшелд, Вегрутлар билан озиқлантириш).
Кимёвий препаратлардан Би-58 (янги) 40% em.k, Багира 20% em.k ва Атилла 5% em.k фойдаланиш тавсия қилинади.
Ушбу препаратларни зараркунандаларнинг пайдо бўлиши билан биринчи ишлов ўтказилади ва зараркунанда буткул йўқолгунча ҳар ўн беш кунда кимёвий ишловлар олиб борилиши керак.
Фитосанитария назорати кучайтирилиб, қишлоқ хўжалиги экинларини арчанинг новдалари ва баргларини сўриб зарар етказадиган «Арча унсимон» қуртидан самарали ҳимоя қилиш ва манзарали дарахтларни сақлаб қолиш чоралари кўрилмоқда. Иш жараёнида соҳанинг малакали мутахассислари томонидан «Арча унсимон» қуртларига қарши курашиш учун барча чоралар кўрилиб, тавсиялар бериб борилмоқда.
«Арча унсимон» қуртига нисбатан ички карантин аҳамиятга молик зараркунанда сифатида қараш ўринлидир. Зараркунанда тарқалган жойлар ва ҳудудлар аниқланиши ҳамда бу жойлардан арча кўчатларини бошқа ҳудудларга юборилишини қаътиян таъқиқлаш шарт.
Зараркунандага қарши курашда унинг тухумдан личинка очиб чиқиш даврида кимёвий препаратларни қўллаш юқори самара беришини инобатга олиб кимёвий ишловларни шу даврларда бошлаш керак.
Хўш, нега арчаларни асрашимиз керак? Сабаби игна баргли дарахтлар туркумига кирувчи арчалар нафақат ис газини қабул қилиб, тоза кислородга айлантиради. Балки, ҳаво таркибидаги кўплаб касаллик тарқатувчи микробларни зарарсизлантирувчи фитонсид моддалар ажратиши билан ҳам аҳамиятлидир. Маълумотларга қараганда, 100 минг кишилик шаҳар аҳолисининг фитонсид моддаларга бўлган эҳтиёжини бир гектар майдондаги игна баргли дарахтлар қоплаши мумкин. Мана шунинг учун ҳам уларни асраш лозим. Аммо сўнгги пайтларда “Арча унсимон” қурти игнабаргли дарахтларга зиён етказмоқда. Натижада уларнинг қуриш ҳоллари ҳам кузатилмоқда.
Ҳавога чиқариладиган чанг-ғуборларни, саноат корхоналари, транспорт воситаларидан ажралаётган зарарли газ ва чиқиндиларни тозалаб, инсон учун қулай экологик муҳитини вужудга келтиришда ўсимлик оламининг ўрни беқиёс. Шундай экан бу зараркунанда тарқалган жойлар ва ҳудудлар аниқланганда тегишли ташкилотлар унга қарши ўз вақтида курашиш лозим. Негаки, дарахтлар зараркунанда билан жиддий шикастланиб, қуриш ҳолатига келиб қолганда, уларни кесиб, ўша жойнинг ўзида ёқиб юборишга тўғри келади. Шунинг учун ҳам фойдали бўлган бу дарахтларни доимо асраш лозим, сабаби улар атроф-муҳит тозалигида катта аҳамиятга эга.
Навоий вилояти ЎКЧМ инспекторлари:
Мардонов Сирожиддин
Барноева Зарифа
Мўминова Моҳичеҳра