ИЛҒОР 1“ИЛҒОР ФЕРМЕР” ХЎЖАЛИК РАИСЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ!

Маҳаллада ўзини фидойилиги, меҳнатсеварлиги ва фидокорона меҳнати билан ёшларга деҳқончиликни касб қилишда намуна бўлиб келаётган Кармана тумани “Малик” МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалик раислари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан “ТАШАККУРНОМА” билан тақдирландилар.

Ер билан тиллаша оладиган, қишлоқ хўжалик соҳасида ўзининг муносиб ўрнига эга, ушбу тумандошларимиз коронавирус пандемиясини олдини олишда карантин чора-тадбирлари эълон қилинганлиги муносабатида, вақтинча ишсиз кам даромадли оилаларга “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташаббусини қўллаб-қувватлаб эҳсонлар улашишда пешқадамлик қилмоқда.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
24.07.2020 йил