70 12КАРМАНАДА ҒАЛЛАГА ЎРОҚ ТУШДИ

Бу йил карманалик миришкор деҳқонларимиз томонидан 6120 гектар майдонда ғалла парваришланди.

Деҳқонларимизнинг захматли меҳнати эвазига етиштирилган ғаллани нес-нобуд қилмасдан ўриб олиш, халқимизнинг ризқ-насибаси бўлган режадаги 12835 тонналик хирмон яратиш мақсадида ғалла ўримига қадар тегишли ташкилотлар томонидан катта тайёргарлик ишлари амалга оширилди.
Жумладан, мавжуд комбайнлар мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Ғаллани хирмонга етказишга мўлжалланган махсус техникаларнинг ҳам техник созлиги таъминланди. Мавсум давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича хайдовчиларга тумандаги тегишли идоралар вакиллари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бугун Алишер Навоий ҳудудидаги “Фарход” фермер хўжалиги ғалла майдонларида ўрим бошланди. Ишонамизки, туманимиз фермерлари бу йил ҳам режани ортиғи билан бажариб, ғалла хирмонини юксалишига муносиб хисса қўшадилар.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 7.06.2021 йил