- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 233
Кармана туманида амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар МЕДИА - РЕЖАСИ
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 255
KARMANADA QISHLOQ XO‘JALIGI MASHINALARINI TAKOMILLASHTIRISH MUHOKAMA ETILDI
Avval xabar berganimizdek, joriy yilning 17-21 oktyabr kunlari bo‘lib o‘tayotgan «InnoWeek.Uz – 2022» – Xalqaro innovatsion g‘oyalar haftaligi doirasida Navoiy viloyati Innovatsion rivojlanish hududiy boshqarmasi boshligʻi Sh. Xolboyev hamda Karmana tumani hokimining innovatsion rivojlanish masalalari bo‘yicha o‘rinbosari Sh.Zayniyevlar xorijiy kompaniya vakillari bilan uchrashib, suhbatlashgan edi.
Bugun ushbu kompaniyalardan biri "KOREA AUTHORIZED INSPECTION & RESEARCH INSTITUTE" tadqiqotchisi DO Minh Hang Karmana tumaniga tashrif buyurib, tuman hokimi F.Umarov bilan uchrashdi.
Ushbu uchrashuvda tomonlar Navoiy erkin iqtisodiy zonasida qishloq xo‘jaligi mashinalariga xavfsiz gaz o‘rnatgan holda takomillashtirish bo‘yicha fikr almashildi.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 231
Кармана тумани ҳокими Ф.С.Умаровнинг Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 31 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам табриги
Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицерлар ҳамда Қуролли Кучларимиз фахрийлари, қадрли тумандошлар!
Шу кунларда барчамиз яна бир қутлуғ
сана – Қуролли Кучларимизнинг 31 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”ни кўтаринки кайфият, улкан ютуқлар, эзгу ниятлар билан қарши олмоқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳарбий хизматчилар, аскар ва сержантлар, офицерлар, Қуролли Кучларимиз фахрийларини ҳамда уларнинг оила аъзоларини ушбу қутлуғ байрам билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Қадрли тумандошлар!
Муҳтарам Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан “Бугунги Қуролли Кучларимиз беш йил олдинги армия эмас. Мудофаа доктринамиз бўйича қилинган ишлар натижасида миллий армиямизнинг салоҳияти ҳар томонлама ўсишга эришди” дея айтган сўзлари азиз аскар ва зобитлар, Қуролли Кучларимиз вакилларининг юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда, сарҳад-ларимиз даҳлсизлигини, тинч ва фаровон ҳаётимизни ҳимоя қилишдаги ҳиссаларига берилган юксак эътироф дея билиб, юрт ҳимоячилари фаолиятининг нақадар шарафли эканлигини англаб, қалбимизга уларга нисбатан чексиз ҳурмат жўш уради.
Юрт фарзандлари учун Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилиш — бурч, Ватанни қўриқлаш — шараф, аскарлик — баркамоллик тимсолига айланиши билан бирга, миллий армиямиз ёшларимиз учун жисмоний тобланиш, чиниқиш, маҳоратини ошириш ва юксак инсоний фазилатларни мужассам этадиган, улар қалбида садоқат, жасорат ва матонат туйғуларини мустаҳкамловчи чинакам ҳаёт мактабига айланиб бормоқда.
Қадрли тумандошлар, азиз ҳарбийлар!
Хабарингиз бор Мухтарам юртбошимиз
томонидан – ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди. Бундай иш усули жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашга фаол жалб этиш учун имкон берди. Энг муҳими, “Армия ва халқ – бир тан-у бир жондир” деган улуғ ғояни амалда таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ана шундай саъй-ҳаракатларимиз натижасида, бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари республикамиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишнинг чинакам кафолати бўлмоқда.
Энг асосийси, миллий армиямиз ҳар қандай таҳдид ва хавф-хатарга қарши муносиб зарба бера оладиган эл-юрт таянчи ва суянчига, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик ва садоқат руҳида тарбиялашнинг муҳим институтига айланди.
Бугун дунёнинг олис ва яқин минтақаларида мураккаб можаро ва тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларимизни янада самарали ташкил этишимиз шарт.
Хусусан, мудофаа қобилиятимизни мустаҳкамлаш, қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, бўлинмаларни бошқаришда ахборот технологияларини кенг қўллаш, жанговар тайёргарлик ва касбий маҳоратни ошириш – бундан кейин ҳам устувор вазифа бўлиб қолади, албатта.
2022 йил декабрь ва 2023 йилнинг январ ойларини Республикамизда “Ватанпарварлик ойлиги” эълон қилинган эди, ушбу ойлик доирасида туман хокимлиги, туман мудофаа ишлари бўлими ва туманда жойлашган 7259 хамда 99368-сонли харбий қисмларнинг мард ва жасур ҳарбийлари иштирокида умумтаълим мактаблари ва маҳаллаларда “Армия ва халқ – бир тан-у бир жондир” , “Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша” деган умумий шиор остида тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Ушбу тадбирларда, ҳарбийларнинг жасурлигини намойиш қилган чиқишлар, харбий қурол аслахаларнинг кўргазмаси ва бошқа спорт тадбирлари, келажакда ушбу касбни эгаллашни истаётган ёшларимиз учун махорат мактаби бўлди десак адашмаган бўламиз.
Ҳурматли ҳарбийлар ва азиз тумандошлар!
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор қутлуғ сана — Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Сизларга мустаҳкам соғлик, бахту саодат ва Ватанимиз тинчлиги йўлидаги шарафли ишларингизга омадлар тилайман. Ушбу байрам хонадонларингизга чексиз қувонч, файзу барака, фаровонлик олиб келсин!
Юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон, жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 236
Кармана туманида 2022 йил давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар
Кармана туман аҳолиси 134,9 минг киши ташкил этиб, 43 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 34,0 минг та хонадонларда 43 минг та оилалар истиқомат қилади.
Туманнинг иқтисодий фаол аҳолиси 49,7 минг тани ташкил этиб, шундан банд аҳоли 45,6 минг нафарни ташкил этмоқда.
Иқтисодий фаол аҳолининг 27, 9 минг нафари иқтисодиётнинг расмий секторларида, иқтисодиётнинг норасмий секторларида 14,4 минг нафар, республикадан ташқарига четга ишлашга кетганлар 3,2 минг нафарни ташкил этади.
Шундан жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига ишга жойлаштиришга муҳтожлар сони 4,2 минг тани ташкил этади. Шундан 1,9 минг нафари эркаклар, 2,2 минг нафари аёллар ва 2,2 минг нафари ёшлардир.
Рухсат берсангиз туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларни бажарилиши тўғрисида гапирсам жорий йил тўққиз ойлик якуни билан саноат махсулотлари ишлаб чиқариш 108,0 фоизга (6023.7 млрд.сўм аҳоли жон бошига 45,3 млн.сўмдан), хизматлар ҳажми 114,3 фоизга (983,0 млрд.сўм, аҳоли жон бошига 7,3 млн. сўмдан), қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш 105,3 фоизга (1504,3 млрд.сўм аҳоли жон бошига 1,1 млн.сўмдан), капитал қўйилмаларга киритилган инвестциялар ҳажми 104,9 фоизга (1924,1 млрд.сўм) бажарилди.
Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 27,5 млн.долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Шунингдек, жорий йилда туманда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларни экспортини амалга ошириш учун 54,0 млн.долларлик режа белгиланган бўлиб, бугунги кун ҳолатига 57,4 млн.долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Йил якунига қадар туманда 65,0 млн.долларга яқин маҳсулотлар экспорт амалга оширилади.
Шунингдек, барча манбалари ҳисобидан 55,3 км йўл, 28,5 км ичимлик суви, 32 км электр энергияси, 1,8 км табиий газ қувурлари ўтказилди. Бундан ташқари, аҳолининг уй-жойга муҳтож аҳоли уй-жой билан таъминланди. Шунингдек, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида маблағлари ҳисобидан 4 та янги маҳалла ташкил этилиб, 1 та ҳомийлик маблағлари ҳисобидан янги маҳалла биноси қурилиб фойдалнишга топширилди.
Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида туман маҳаллий бюджетнинг даромадлари 39 426,8 млн. сўмни ташкил этди.
Бюджет параметрларида режалаштирилган маблағлар тўлиқ молиялаштириб берилди.
Шунинг туманда ўтган 10 ой мобайнида очиқ бюджет ахбарот парталига жами 8,8 млрд сўм маблағ шакллантирилиб, маҳаллалардаги 6 та қишлоқ йўллари 8,8 км асфальтлаштирилди.
Туман тиббиёт бирлашмасига 450,0 млн сўмга замонавий кўп функцияли УЗИ аппарати ва 540,0 млн сўмга транспорт воситаси олинди, 1-сон мактаб биноси таъмирлаш ишларига 500,0 млн сўм сарфланди.
7-сон мактабда 100 ўринли янги ўқув биноси қуриш харажатлари 1,2 млрд.сўм, 3-умумий ўрта мактабига синф хоналарига доска, ўқув стол-стул, 6 та электрон доска, компютер хонасига 15 та компютер жихозлари спорт залига кураш гилами” учун 350,0 млн.сўм, “Кармана тумани спорт мактабини жорий таъмирлаш ишлари учун 500,0 млн. сўм, Арабхона МФЙ Бободеҳқон кўчасига 3.0 км масофага ичимлик суви қувури қуриш харажатларига 500,0 млн.сўм сарфланди.
Ҳурматли Президент!
Рухсатингиз билан 2022 йил якунига қадар ва 2023 йилда режалаштирилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтсам:
Йил якунига қадар бандлик дастури доирасида 2000 нафар ишсизларнинг бандлиги таъминланади, тадбиркорликка яратиб берилган кенг имкониятлар натижасида янги ташкил қилинган кичик бизнес субъектлари сони 600 тани ташкил қилиб, жами юридик корхоналар сони 4100 тани ташкил этади.
Жорий йил якунига қадар 15,0 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, бунинг натижасида 500 га яқин янги иш ўринлари яратилади.
Йил якунига қадар инвестиция дастури доирасида Саноат йўналишида умумий қиймати 472,6 млрд.сўмлик 35 та лойиха амалга оширилиши натижасида 728 та янги иш ўринлари яратилади.
Ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги йўналишида жами 319,4 млрд.сўмлик 31 та лойихалар амалга оширилиб 503 та янги иш ўринлари яратилади.
Хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида умумий қиймати
242,8 млрд.сўмлик 79 та лойиха амалга оширилиши натижасида
496 та янги иш ўринлари яратилади.
Йил якуни билан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан макроиқтисодий кўрсаткичлари саноат махсулотлари ишлаб чиқариш 118 фоизга, хизматлар ҳажми 117 фоизга, қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш 115 фоизга, капитал қўйилмаларга киритилган инвестциялар ҳажми 112 фоизга бажарилиши таъминланади.
Ҳурматли Президент !
2023 йилда туманни тўлиқ ишсиз ҳудудга айлантириш мақсадида тегишли масъуллар билан барча чоралар кўрилиб, аниқ ҳисоб китоб қилиб олдик.
Рухсатингиз билан шулар тўғрисида қисқача айтиб ўтсам. Бугунги кунда туманда 4,2минг нафар ишсиз фуқаролар мавжуд, шунингдек, кириб келаётган 2023 йилда 1,6 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади ҳамда чет элга ишлаш истагида кетган 3минг нафар фуқаролар бор. Шуларни ҳисоб-китоб қилган ҳолда 2023 йилда 29,2минг та иш жой ташкил этишимиз керак.
2021 йил 21 июндаги ПҚ-5155-сонли қарор билан туманда мебельсозлик саноат зонаси ташкил этилаётганлиги туманни иқтисодиётини ривожлантиришга яна бир туртки бўлиб, уларга қулай бир имконият яратилди.
Шу фурсатдан фойдаланиб, Сизга тумандаги мебелчилик соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлик субъектларининг миннатдорчилигини етказиб қўймоқчиман.
Туманда 80 дан ортиқ мебелсозлик фаолияти билан шуғунланиб келаётган тадбиркорлар мавжуд бўлиб, уларнинг 45 таси ишлаб чиқариш учун жойи бўлмаганлиги сабабли ижара асосида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Бу имкониятдан фойдаланиб, уларни бир жойга жамлаган ҳолда 59 та мебельчилик лойиҳаларини ташкил этишни режалаштириб олдик, бунинг натижасида 250 га яқин янги иш ўринлари яратилади.
2023 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий дастурлари доирасида 68 та лойиҳада 927 мингта янги иш ўринлари яратилади.
Тумандан ўтган М-37-магистрал йўл бўйида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳисобига 100 тадан ортик лойиҳа амалга ошириш ҳисобига 250 та янги иш ўринлари яратилади.
2023 йилда 3 мингта фуқарога 90,0 млрд.сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратиб, тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлиги таъминланади.
Сизнинг саноат соҳасини ривожлантириш мақсадида ўтказилган видеоселектор йиғилишингиздан ўзимизга хулоса қилиб олган ҳолда тумандаги қум-шағал ва охак тоши корерларидан фойдаланиб келаётган 50 та субъектлар билан гаплашиб олдик, улар томонидан фақат қазиб сотиш эмас, 2023 йилда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини келишиб олдик. Бу йўналишда ҳам
30 тадан ортиқ саноат лойиҳаларини шакллантириш келишиб олинган бўлиб, бу лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига ҳам
1,5 мингга яқин янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари, туманимиз марказидан олисда жойлашган Ҳазора ҳудуди аҳолисининг асосий даромади анорчилик бўлиб ҳисобланади. Бу ишларни ривожлантириш мақсадида 2022 йилда “Ҳазора ишончи” ф/хгининг 50 гектар пахта-ғалла майдони қисқартирилиб, анор экилди. Келаётган йилда бу ишларни давом эттирган ҳолда 150 гектар майдонда анорчилик кластери ташкил этилади. Бу ишларни амалга ошириш ҳисобига 1,5 мингга яқин янги иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, туманда озиқ-овқат хавфсизлигини олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида деҳқончилик учун аҳолига пахта-ғалла майдонларини қисқартирган ҳолда 521 гектар ер майдони ажратилиб, 2,5 минг нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланади.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 246
IKA YILNING ENG YAXSHILARINI E’LON QILADI
Xalqaro Kurash assosiasiyasi 2022 yil yakunlariga ko‘ra turli nominasiyalar bo‘yicha yilning eng yaxshi kurashchilarini aniqladi.
Janubiy Koreyaning Seul shahrida o‘tkazilgan Milliy Olimpiya qo‘mitalari assosiasiyasi Bosh assambleyasi doirasida Xalqaro Kurash assosiasiyasi Prezidenti, Osiyo Olimpiya Kengashi Osiyo o‘yinlari Bosh direktori Haydar Farmon va Afrika Olimpiya qo‘mitalari assosiasiyasi Prezidenti Mustafo Berraf o‘rtasida uchrashuvda Kurashni Afrika yoshlar o‘yinlari tarkibiga kiritish bo‘yicha kelishuvga erishildi.
Mazkur voqealik Xalqaro Kurash assosiasiyasi tomonidan yilning eng muhim voq’yeligi deb topildi. Endilikda Kurash bo‘yicha bahslar Osiyo va Afrika yoshlar o‘yinlari dasturida bo‘lib o‘tadi.
Shuningdek, An’aviy tarzda bir necha nominasiyalarda yilning eng yaxshilari e’tirof etildi.
Xususan, 81 kg vazndagi Karmanalik kurashchi Umid Esanov “Yilning eng yaxshi erkak kurashchisi”, deb e’lon qilindi.