ҒЎЗА ТОМЧИҒЎЗАНИ СУҒОРИШДА ТЕЖАМКОРЛИККА АМАЛ ҚИЛИШ –
ФЕРМЕРГА ҲАМ, ДАВЛАТГА ҲАМ ФОЙДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси Навоий вилоят бошқармаси Кармана туман бўлими томонидан туманнинг “Зарафшон” худудида жойлашган пахта ва ғаллачиликка йўналтирилган “Лочин” фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги экин ер майдонида ғўзани суғоришда сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Саъдулла Истамов, туман ҳокими Фахриддин Умаров, туман Сув истеъмолчилар уюшмаси раҳбари Аббос Ибрагимов, шунингдек, бошқа дахлдор ташкилот вакиллари ҳамда фермер хўжаликлар, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва балиқчиликка ихсослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари, ишчи- ходимлари қатнашди.

ФЕРМЕР5FERMER XO‘JALIKLAR RAHBARLARI VA HISOBCHILARI DIQQATIGA!

Fermer xo‘jaliklar tomonidan “Fermer xo’jaligi faoliyati to’g’risidagi hisobot” 1-FX shakli yilda 2 marta (1-iyul va 1-yanvar holatiga) Davlat statistika hisobotini joriy 2020 yilning 5-iyul sanasidan kechiktirmasdan internet tarmog‘idan foydalangan holda Davlat statistika hisobotlarini elektron ko‘rinishda yig‘ish avtomatlashtirilgan eStat 3.0 tizimi orqali elektron raqamli imzodan foydalangan holda taqdim etishingiz so‘raladi.

eStat 3.0 tizimida mavjud Davlat statistika hisobotlarining elektron shakli (shabloni)ni Davlat statistika qo‘mitasining www.stat.uz hamda viloyat statistika boshqarmasining www.navstat.uz rasmiy veb-saytidan olishingiz mumkin.
Кармана туман статистика бўлими
Murojaat uchun telefonlar: (79)532-32-33,

Қишлшоқ хўжсувЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси Кармана туман бўлими қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш шўъбаси ходимлари томонидан ҳудудда фаолият юритиб келаётган ташкилотлар, корхоналар, фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан нечоғлик қонун доирасида фойдаланиб келаётганлиги назорати олиб борилмоқда.
Ўрганишлар давомида жорий йилнинг ўтган даврида 24 нафар давлат ташкилоти ва фермер хўжалик мансабдор шахсларга нисбатан сув ва ерлардан хўжасизларча ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли бандлари билан маъмурий иш қўзғатилиб, қонунбузарлардан жарима тўлиқ ундирилиши таъминланди.

комбайнХИРМОНИМИЗ ҲАР ҚАЧОНГИДАН ЮКСАК БЎЛСИН!

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудида ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари қизғин паллага кирган. Жумладан, Навоий вилоятида ҳам.

Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов ва Кармана тумани ҳокими Ф.Умаровлар туманда ғалла ўрим-йиғимини уюшқоқлик билан ўтказиш учун тайёр ҳолатдаги 18 та комбайнларни кўздан кечириб, тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
Кармана туманида деҳқончиликни касб деб билган 122 та фермер хўжаликлари 6120 гектар ер майдонида халқ ризқини яратиб, ғалла донларини етиштиришди. Меҳнатидан кўнгли тўқ деҳқонларимиз 20846 тонна режани бажариш ниятида. Экинлардан ҳосилимиз янада мўл, хирмонимиз ҳар қачонгидан юксак бўлсин!

 

комбайн 1

комбайн 2

 

Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
28.05.2020 йил

2020 2030 қишлоқ хўж2020 йил 11-12 март кунлари Тошкентда "AgroWorldUzbekistan" Қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмаси доирасида Глобал агросаноат форуми бўлиб ўтмоқда. Форумни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқи Делегацияси ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан ташкиллаштирилган "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш" сессияси очиб берди.
Ялпи сессияда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Баҳодир Холиқов ва Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс сўзга чиқишди. Элчи ЕИ томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига кўрсатиладиган молиявий кўмакнинг янги формати ҳақида сўзлаб берди.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясининг дастлабки натижалари ҳамда бу йўналишдаги 2020 йил режаларини тақдим этган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари асосий, амалга ошириб бўлинган, ўзига хос тарихга айланган, масалан, пахта ва буғдойга давлат режасининг олиб ташланиши сингари босқичларга алоҳида эътибор қаратди.