- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 341
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси Кармана туман бўлими қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш шўъбаси ходимлари томонидан ҳудудда фаолият юритиб келаётган ташкилотлар, корхоналар, фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан нечоғлик қонун доирасида фойдаланиб келаётганлиги назорати олиб борилмоқда.
Ўрганишлар давомида жорий йилнинг ўтган даврида 24 нафар давлат ташкилоти ва фермер хўжалик мансабдор шахсларга нисбатан сув ва ерлардан хўжасизларча ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли бандлари билан маъмурий иш қўзғатилиб, қонунбузарлардан жарима тўлиқ ундирилиши таъминланди.
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 447
2020 йил 11-12 март кунлари Тошкентда "AgroWorldUzbekistan" Қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмаси доирасида Глобал агросаноат форуми бўлиб ўтмоқда. Форумни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқи Делегацияси ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан ташкиллаштирилган "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш" сессияси очиб берди.
Ялпи сессияда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Баҳодир Холиқов ва Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс сўзга чиқишди. Элчи ЕИ томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига кўрсатиладиган молиявий кўмакнинг янги формати ҳақида сўзлаб берди.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясининг дастлабки натижалари ҳамда бу йўналишдаги 2020 йил режаларини тақдим этган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари асосий, амалга ошириб бўлинган, ўзига хос тарихга айланган, масалан, пахта ва буғдойга давлат режасининг олиб ташланиши сингари босқичларга алоҳида эътибор қаратди.
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 398
Бутун дунё озиқ-овқат хавфсизлиги деган муаммога дуч келаётган бугунги кунда ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш давр талабига айланиб улгурди. Серқуёш заминимизда томорқадан унумли фойдаланган ҳар бир хонадон аввало рўзғор учун зарур қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзлари етиштирмоқда. Қолаверса, кўплаб оилалар ўз томорқасини қўшимча даромад манбаига айлантириб, яхшигина фойда кўришаяпти.
Туманимизда 28448 та хонадонда 1604 гектар томорқа ерлари мавжуд. Афсуски, уларнинг барчасидан унумли фойдаланилмаяпти. Агар ушбу томорқалардан самарали ва тўлиқ фойдаланишга эришилса, қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мумкинлигини ҳисоблаб кўраверинг.
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 356
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қ а р о р и
Сўнгги йилларда республикада лимончилик тармоғини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, лимонзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш борасида изчил чоралар амалга оширилмоқда.
Жумладан, республикада 2018-2019 йилларда 46 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линиялари жалб қилиниб, 730 гектар майдонда замонавий лимонзорлар барпо этилди, лимон етиштириладиган иссиқхоналар умумий майдони 1 221 гектарга етказилди.
- Подробности
- Категория: Qishloq xo'jaligi
- Просмотров: 349
Жорий йилнинг 15 январь куни Тошкент Давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда гендер тенгликни таъминлаш ва қишлоқ хўжалигидаги Жорий йилнинг 15 январь куни Тошкент Давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда гендер тенгликни таъминлаш ва қишлоқ хўжалигидаги хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.