кузги шудгорКузги – шудгор ҳосилдорлик гарови

Экинлардан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда” деб бекорга айтишмаган. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.

Бугун Кармана туманида ҳам кузги шудгорлаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Туман ҳокими Ф.Умаров қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиқлари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилот раҳбарлари, механизаторлар иштирокидаги кузги шудгорлаш ишларини ташкил этишга бағишланган тадбирда, 2021 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш комплекс чора-тадбирлар ижросини тўлақонли таъминлаш бўйича долзарб вазифалар юзасида топшириқ ва кўрсатмалар бериб ўтди.

Тадбирда ерларни сифатли ва юқори уним билан шудгорлашга эришиш учун трактор ва пулуглар олдиндан ишга шай ҳолга келтирилиши, далалар эса ҳайдовга тайёрланган бўлиши ҳамда ҳайдов тўғри ташкил этилиши доимо назоратланиши тўғрисида тавсиялар берилди.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
19.10.2020 йил

13 А.АхатхонҒалвир сувдан кўтарилмоқда


Жорий йилда Кармана туманидаги “Анвар Ахтамов” фермер хўжалигининг 101 гектар пахта даласига томчилатиб суғориш технологиялари ўрнатилган эди. Сувни тежаш, минерал ўғитлар ва ёнилғини иқтисод қилиш, ишчи кучини камайтириш эвазига даромадни ошириш мақсадида 1 млрд 10 млн. сўм кредит маблағлари эвазига ўрнатилган тежамкор технологиялар кутилганидан зиёд натижаларни бермоқда. Айни дамда пахта даласида йиғим-терим ишлари авжида. Оппоқ бўлиб очилган пахта “Айрончи” маҳалла фуқаролар йиғинидаги иш билан банд бўлмаган аҳоли томонидан терилмоқда.

700005РЕЖАНИ БАЖАРГАН ФЕРМЕРГА ТУМАН ҲОКИМИ СОВҒА УЛАШДИ

 

29,4 гектар майдонда ғўза парваришлаб хирмон яратиш учун бел боғлаган карманалик “Мирзо Ўринов” фермер хўжалиги раиси Суннат Ўринов, 66 тонна пахта режасини 69,3 тоннага биринчи теримнинг ўзидаёқ 105% га шартномани ортиғи билан бажарди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
29.09.2020 йил

 

МАЛИК 1КАРМАНА ПАХТА ДАЛАЛАРИДАН ЯНА БИР ХУШХАБАР

 


Кармана туман “Малик” МФЙ ҳудудига қарашли “Олим Рахмон” фермер хўжалиги пешқадамлар сафида давлатга пахта хом ашёсини топшириш режасини бажарди.

Давлат омборларига 114.8 тонна сифатли пахта етказиб берилди. Ҳосилни қисқа фурсатда йиғиштириб олишда маҳалладан ёрдамга чиққан кўнгилли теримчиларнинг хизматлари катта бўлди.

Шунингдек, “Олим Рахмон” фермер хўжалиги аъзоларининг ҳам юзлари ёруғ бўлди. Аҳил жамоа томонидан қабул масканига режадаги 103 тонна ўрнига 114.8 тонна ҳосил топиширилиб, режани 111.5 фоизга, 11.8 тоннага ортиғи билан бажарилди.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
9.10.2020 йил

270920ПАХТА ДАЛАЛАРИДА ЙИҒИМ-ТЕРИМ АВЖИДА

 

Кармана тумани далаларида деҳқон-фермерларнинг баҳор ва ёз фаслида қилган заҳматли меҳнатининг маҳсули хирмонга борадиган кунлар келди. Машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган миллий бойлигимиз бўлган пахтани ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан териб олишга қаратилган йиғим-терим ишлари бошланиб кетди. Жорий йилда тумандаги 141 та фермер хўжаликлари томонидан 5440 гектардан ортиқ майдонга экилган ҳудуд иқлимига мос, серҳосил пахта навлари бугун оппоқ бўлиб очилди.

Туман пахтакорлари томонидан давлатга 16976 тонна оқ олтин топшириш белгиланган бўлиб, ҳозирда оппоқ тусга кирган пахтазорларда йиғим-терим ишлари қизғин давом этмоқда.