ХОНАДОНИМИЗ ФАРИШТАЛАРИ

ХОНАДОНЛАРИМИЗ ФАРИШТАЛАРИ


  — Дада, боғча опам айтдилар, 8 март яқин экан. Менга атлас кўйлак олиб берар экансиз.
  — Ана, дадаси, қизингизга атлас кўйлак олиб берсангиз, менга кир ювадиган машина олиб берасиз.
Менимча, бу ширин хар­ҳаша ва истаклар ҳар бир оила бошлиғини мажозий маънода “безовта” қилаётган масаладек гўё. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффоки, аёлларимиз, қизларимиз, опа-сингилларимизнинг кўнглига байрам сиғади, улар гўзаллик ва яшариш фасли баҳорни интиқлик билан кутади. Мана шу неъматнинг ўзи ҳам улар учун энг олий совға.
Дарҳақиқат, Аёл — Яратганнинг дилбар мўъжизаси. Агар мўъжиза бўлмаганида эди, Аллоҳ Қуръонида алоҳида “Нисо” сураси нозил бўлмаган, “Талоқ”, “Таҳрим”, “Моида” суралари орқали аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, уларга оид масалаларга алоҳида эътибор берилмасди. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадислари орқали “Жаннат оналар оёғи остидадир”, “Сизларнинг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши сўзлаганингиздир. Мен сизларнинг яхшиларингизман”, дея бугун аёлига озор бераётган, Аллоҳнинг омонати бўлган аёлни хўрлаши оқибатида эрта қиёматга ўзига жабр қилаётган эркакларни огоҳлантирмасди.
Агар мўжиза бўлмаганида, Амир Темур бобомиз жангу жадаллардан бирида душман қўшинини енголмай, кўп машаққат ва қийинчиликларга дучор бўлганида Бибихонимга хат ёзиб, маслаҳат сўрамасди. Шунда оқила малика “Соҳибқироним, сизнинг қурол-аслаҳангиз, жанг борасидаги барча тадбирларингиз тугаган бўлса ҳам, сиёсатингиз тугамагандир?” деб жавоб йўллаб, буюк саркардага букилмас ирода ҳамда шижоат бағишламасди.
Агар мўъжиза бўлмаганида, шоира Зулфияхоним ҳам ўзи, ҳам турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжон шаъни ва ҳурмати учун умрини бағишлаб, маънавий жасорат соҳибасига айланмасди.
Надоматки, бугун дунёда буюк ҳилқат бўлган аёлларга бўлган эътибор ва ҳурмат мамлакатимиздаги каби эмаслиги барчамизга аён.
Беҳисоб шукр, юртимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалардаги фаоллигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат, Оила кодекслари, умуман, 80 дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар бевосита аёллар ҳуқуқлари, манфаатлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга алоқадордир.
Юртимизда бахтли ҳаёт кечираётган хотин-қизларимиз қайси миллат ва эътиқод вакиласи бўлишидан қатъи назар келажакка ишонади. Бизда бешик устида алла айтаётган она бомба портлашидан айтаётган алласини эсидан чиқариб юбормайди, остонада турган жангарининг шаҳвоний қарашидан сути қочиб кетмайди. Юмшоқ қўлчаларини оғзига солганча мийиғида кулиб, туш кўраётган чақалоқларимиз қирувчи самолётлар овозидан чўчиб турмайди.
Юртимизда хотин-қизлар тадбиркорлиги ва ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тадбиркор аёл”, “Йил аёли” каби танловларни кўриб, “Қани эди битта катагим бўлсаю, ўз товуқларим бўлса, фарзандларимга тухум пиши­риб берсам”, дея армон қилиб турган афғон аёли аламдан йиғласа керак. Қандай йиғламасин, оила фаровонлиги ва дастурхон бутлигини таъминлаш мақсадида банк ходимларию, ҳокимият вакиллари хонадонларга бориб, товуқлар билан бирга озиқ-овқатигача олиб берсаю, ялқов, боқиманда баъзи хонадон бекалари “Узр, товуққа аллергиям борда!”, дея энсангни қотирса.
Беҳисоб шукр, тонгсаҳарлаб фарзандлари қўлларидан ушлаб, мактабга чопаётган опа-сингилларимиз, меҳрибон бувижонларимиз келажакдан умидвор. Хотиржам бўладида, фарзанди мактабда ҳар куни миллат отасининг “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт”, деган васиятини кўрса. Яшагиси келадида, истиқлолгача эгат бошида кўзи ёриган, пахта даласидаги самолёт заҳаридан чақалоғи ногирон туғилган онаизор бугун Ўзбекистон БМТ­нинг “Оналар ва болаларни ҳимоя қилиш” дастурлари ижроси бўйича дунёда кучли ўнталикка кираётганига гувоҳ бўлса.
Азиз аёллар, мунис она­жонлар, вафодор рафиқаларимиз, меҳрибон опа-сингиллар! Сиз қандай бахтлисиз, шундай жаннатмакон юртингизни хотин-қизларга ғамхўрликни сиёсат даражасига кўтарган Президент бошқараётган бўлса! Сиз қандай бахтлисиз, тўю-томоша, кўча-кўйларда фариштамисол чеҳрангиз, ибоҳаё уфуриб турган оразингизни кўриб гуллашни бошлаган бодом ҳасад қилса!
Оиламиз, қалбимиз, энг асосийси ҳаётимизга бахт ва қувонч олиб кирадиган фаришталаримиз хонадонимизни нурга тўлдирсин. Чексиз қудрат соҳибининг сизни қанотсиз фаришта қилиб яратганига шукр!
Жонибек ШУҲРАТОВ.

07.03.2017

УЛУҒ ШАРАФГА ЛОЙИҚСИЗ


УЛУ ШАРАФГА

     Инсоният тарихида кечган фожеалар, халқ бошига ёғилган бало-офатлар турли даврларда муттасил бўлиб турди. Ана шу талотўплар жабрини энг кўп оналар, аёллар чекишди. Улар нозик елкаларида турмушнинг бутун машаққати, аёвсиз тақдирнинг азобларини кўтариб ўтдилар.
Шундай даврлар бўлдики, аёл камситилди, унинг ижтимоий ҳаётда ўрни бўлиши лозимлиги унутилди, жамиятнинг фаол аъзоси бўлишига тўсқинлик қилинди, у заифа деб таҳқирланди. Беҳисоб шукрки, истиқлолнинг илк йиллариданоқ мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан хотинқизларнинг жамиятимизда ўз ўринларига эга бўлишлари учун алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилди. Ўзбек оналари, ўзбек хотин-қизларининг ҳақиқий қадрқиммати, уларни чинакамига эъзозлаш мустақиллик шарофати билан қатъий асосга эга бўлди.
Бугун хотин-қизларимиз фақатгина оила бекаси бўлибгина қолмай, турли жабҳаларда фаолият юритиб, юртимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Айниқса, ҳунармандчиликни, тадбиркорликни ривожлантириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, ўз бизнесларини йўлга қўйишлари учун имкониятлар яратиш, имтиёзли кредитлар ажратиш борасида эътирофли ишлар амалга оширилаётгани қувонарлидир.
Ҳунари бор хор бўлмайди, дейди доно халқимиз. Демак, хотин-қизларга ҳунар ўргатиш, уларни иш билан таъминлаш, бу орқали эса кичик ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш асосий мақсад ва вазифалардан биридир. Қолаверса, ҳунарли, бичиштикишга эпли, пишир-туширга чаққон бўлиш халқимиз хотин-қизларига хос фазилат ҳисобланади.
Шу боис, жорий йилнинг ўтган муддатида 100 нафардан ортиқ хотин-қизларга банкдан кредит олишга кўмаклашилди. Бу, албатта, шунча иш ўрни яратилди, деганидир. Шунингдек, вақтинча ишсиз аёллар, уй бекалари билан мунтазам равишда маҳалла фуқаролар йиғинларида “Маҳалламиз чеварлари”, “Ибратли хонадон бекаси” мавзуларида давра суҳбатлари, тикувчилик, пазандалик, ҳунармандчилик йўналишларида “Маҳорат дарси” ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.
Шуниси эътирофга сазоворки, туманимиз хотин-қизлари юртимиздаги ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этиш билан бирга ўзининг билими, касбий малакаси, маҳорати ҳисобидан кўпгина жабҳаларда етакчи мавқеларни эгаллаб келишмоқда. Бугунги кунда ҳаётимизни, илму-фан, таълим-тарбия, фермерлар ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, тиббиёт, маданият ва санъат каби муҳим соҳалар ривожини ташаббускор хотин-қизларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Кўплаб хотин-қизларимиз ўзларининг фидокорона меҳнатлари, жамият ҳаётидаги фаолликлари билан бошқаларга ўрнак бўлиб келишмоқда. Ана шундай фидойи аёлларимиз ҳаққоний маънода туманимиз фахридир.
Улуғ шарафларга лойиқ оналаримизни, хотин-қизларимизни баҳорнинг илк кунларидаги гўзал байрамлари билан табриклаймиз.
Гулноза ШЕРМАТОВА,
туман ҳокими ўринбосари,
туман хотин-қизлар
қўмитаси раиси.

07.03.2017

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ ЁШЛАРГА  ОИД  ДАВЛАТ СИЁСАТИ –      ТАРАҚҚИЁТНИНГ

МУҲИМ ОМИЛИ

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг  Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йилнинг 12  августида  қабул қилинган, 2016 йилнинг 24 августида    Сенат томонидан маъқулланган ва 2016 йилнинг 14    сентябридан кучга  кирган  “ Ёшларга оид давлат сиёсати  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг    ижросини таъминлаш ва тадбиқ этиш борасида бир қатор    чора – тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

СИЗ МИЛЛАТ ТАЯНЧИ ВА САДОҚАТ ТИМСОЛИСИЗ!


Туман ҳокими Фахритдин Умаровнинг хотин-қизларга йўллаган байрам ТАБРИГИ

1 БЕТГА РАСМАСОСИЙ


Бутун борлиқ уйғониб, кўнгилларга баҳор шукуҳи кириб келган ушбу фараҳбахш кунларда байрамлар байрамларга уланаяпти.
Фурсатдан фойдаланиб, барча хотин-қизларимизни, муҳтарама онахонлар ва азиз опа-сингилларимизни кўкламнинг илк байрами ҳисобланган 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Аёл зоти чиндан ҳам ўз тимсолида гўзаллик ва нафосат, эзгулик ва фидойилик, сабрқаноат каби олижаноб инсоний фазилатларни мужассам этган. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган азиз аёлларимиз тимсолида ҳаёт абадийлигини таъминлаб келаётган табаррук зотларни кўрамиз. Ер юзида ҳаёт пайдо бўлибдики, одамзот мўътабар она сиймоси олдида ҳамиша таъзим қилади. Муборак ҳадислардаги “Жаннат – оналарнинг оёғи остидадир” деган сўзлар ҳам ана шу юксак меҳр ва эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир. Аёлларга шарқона эҳтиром ва эъзоз кўрсатиш – биз учун ота-боболаримиздан қолган ибратли мерос бўлиб, биз бундай анъаналаримизга доим содиқ бўлиб яшаймиз”, дея таъкидлаган сўзлари гўзаллик ва садоқат тимсоли бўлган азиз аёлларимиз учун берилган юксак баҳодир.
Шарқда аёл ҳамиша эъзозланган. У она тимсоли сифатида Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакийнинг панднома асарларида улуғланди. Алишер Навоий жаннат оналар оёғи остида эканлигини уқтиради. Шоирлар илҳомида, хонандалар хонишларида оналар, гўзаллик рамзи ҳисобланган аёл зоти мадҳ этилади. “Дунёни гўзаллик қутқаради” дейилганда муҳтарама оналаримиз, латофатли аёлларимиз назарда тутилганига шубҳа йўқ. Дунё яралибдики, унда насллар давом этишида оналарнинг, мурғаккина гўдагини бағрига босиб, келажак ҳақида ширин орзулар қилувчи аёлларнинг яратувчилик жасорати таърифларга сиғмайди.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда аёлларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик бутунлай ўзгарди. Уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мавқеларини ошириш, жамиятнинг фаол аъзоларига айланишлари учун кенг имкониятлар яратилди. Аёллар меҳнатини енгиллатиш, қулай меҳнат шарт-шароитларини яратиш, фарзанд тарбиялаётган оналарга ғамхўрлик қилиш, боқувчисини йўқотган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш чораларини кучайтиришга қаратилган кўплаб фармон ва қарорлар қабул қилинди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони аёлларимизнинг фаоллигини янада ошириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби ҳаётимизнинг энг муҳим ҳамда долзарб масалаларини ҳал этишда асосий омил бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Бугунги кунда ҳокимият бошқарувининг турли бўғинлари ва поғоналаридаги масъулиятли лавозимларда аёллар фаолияти ошиб бормоқда. Депутат аёлларимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатда муҳим ҳаётий қонунлар ва қарорлар ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишда фидойилик кўрсатиб келишаяпти. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда, деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятини кенгайтиришда аёллар иштироки тобора ортиб бораяпти. Аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида касаначиликни кенг йўлга қўйишга алоҳида эътибор берилаётир. Айниқса, оналарнинг соғлигини муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилаяпти. “Соғлом она-соғлом бола” дастури асосида репродуктив саломатликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, “Соғлом авлодсоғлом келажак негизи” шиори остида кўрилаётган чора-тадбирлар шулар жумласидан. Буларнинг барчаси мамлакатимизда хотин-қизлар нечоғли эъзозда эканлигини ёрқин намоён этади.
Туманимиз аҳолиси­нинг 63600 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Улар турли соҳаларда ўзларининг эътирофли меҳнати билан мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдалар. Опа-сингилларимизнинг 1143 нафари соғлиқни сақлаш тизимида, 2468 нафари халқ таълими тизимида, 768 нафари эса қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатишаяпти.
Бугунги кунда мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган 2016 йилда туманимизда 481 нафар хотин-қизга 18 млрд. 378.3 млн. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилиб, бу орқали 627 нафар аёл доимий иш билан таъминланди.
Бугун қайси соҳани олмайлик, хотин-қизларимиз ҳалол ва покиза меҳнатлари билан турмушимизнинг обод ва чароғон, ҳаётимизнинг файзли ва сермазмун бўлишига ўзларининг беқиёс ҳиссаларини қўшиб келаётганликлари барчамизни бирдек қувонтиради.
Аёл — муқаддас зот. Она — табаррук сиймо. Жажжи қизалоқларимиз, ўсмир ёшидаги илмга чанқоқ қизларимиз нурли келажагимиз, бахтимиз бунёдкорларидир. Шунинг учун уларни ҳар қанча эъзозласак, улуғласак ҳам камлик қилади.
Азиз опа-сингиллар, муҳтарама онахонлар!
Барчангизни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклайман.
Сизларга соғлик-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака тилайман. Доимо юзингиздан табассум, қалбингиздан шоду-хуррамлик аримасин!

07.03.2017

                                        

МАҲАЛЛА

МАҲАЛЛАГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Собиқ тузум даврида эскилик сарқити сифатида қаралган маҳалла тизими мустақиллик йилларида қайта тикланди.