DSC 0168

КОНСТИТУЦИЯ — ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ

2-сон Мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Фахритдин Умаров иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Шунингдек, туман прокурори Ф.Мамалатипов ҳам Конституциямизнинг яратилиш тарихи, ҳаётимиздаги аҳамияти хусусида тўхт
алиб, йиғилганларни байрам билан қутлади.

Албатта, ўтган йиллар давомида туб моҳияти, фалсафаси, ғоясига кўра илғор миллий ва умуминсоний қадриятларни ўзида мужассам этган Конституциямиз мамлакатимизни изчил ривожлантиришнинг мустаҳкам қонуний асоси бўлмоқда. 

Конституциямизнинг йигирма беш йиллигига бағишланган тадбирлар бу йил ўзгача руҳда, юқори савияда ташкил этилаяпти, — дейди 23-умумий ўрта таълим мактаби директори З. Ўринова. — Негаки, бугунги фаровон ҳаётимиз, қўлга киритилаётган улкан ютуқлар Конституциямиз нормаларининг ҳаётимизга тўлиқ тадбиқ этилиши самарасидир. 

Туман санъаткорларининг Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари тадбирга  ўзгача  файз  бағишлади.

Ўз мухбиримиз.

11.12.2017

1pojarnikВилоятимизда умумтаълим мактаблари ўқув­чилари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг мамлакат босқичи ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 жамоа иштирок этди.

20170514 121255

Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Сурхондарё вилоятида “Бойсун баҳори” фольклор  фестивали бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг барча вилоятлари, қўшни республикалар фольклор жамоалари ўз маҳоратларини намойиш этишди. Уч кун мобайнида бахшилар қўлидан дўмбира тушмади. Лапарлар, жозибали миллий рақслар чет эллик меҳмонларни ҳам ниҳоятда ҳайратга солди.

Вилоятимиз номидан туман маданият бўлимига қарашли, яқинда “Халқ ансамбли” унвонини олган “Кармана юлдузлари” фольклор-этнографик ансамбли чиқишларини томошабинлар олқишлар билан кутиб олишди.

Ансамбль бадиий раҳбари Холмурод Жалилов, балетмейстер Дилбар Рустамова, устоз санъаткор Сойиб ака Нуров, Ойбек Собиров, Саъдулла Шодиев, Улуғбек Пирматов, Лазиз Нуров каби хонандалар, Дилфуза Имомованинг шогирдлари — раққоса қизлар ҳудудимизга мос номоддий мерос намуналари, халқ оғзаки ижоди, миллий урф-одатларимиз акс этган дастур билан қатнашдилар. Улар ижросидаги фестиваль учун махсус тайёрланган “Бойсунга карвон келди”, “Қадим Карманадан салом”, “Юртимда тўй” қўшиқлари кўпчиликка манзур бўлди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра жамоамиз фахрли иккинчи ўринга лойиқ деб топилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг II даражали дипломи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Отабек ИСМАТОВ,

туман маданият ва аҳоли

 дам олиш маркази директори.

22.05.2017

yangiuylarТуманимизнинг “Ёшлик” маҳалласида иккита кўп қаватли замонавий тураржой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

125 та хонадон эгаларига квартиралар калитларини тақдим этиш маросимида мутасадди корхоналар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди. Объектда қурилиш ишлари “Бунёдкор замондош” МЧЖ томонидан олиб борилган бўлиб, корхона ишчи-ходимлари тез кунларда мазкур ҳудуддаги яна битта 60 та хонадондан иборат кўп қаватли уйни қуриб битказиш арафасидалар.

Шинам, кенг, бугунги замон талабларига тўла мос файзли хонадонлар эгаларига калитларни топшириш тантаналари иштирокчиларни хушнуд этди.

Туманимиз ҳудудида қуриб битказилаётган барча қулайликларга эга бу каби бинолар нафақат ҳудуднинг тобора тараққий этиб бораётгани, балки юртимиздаги фаровонлик белгиси ҳам саналади.

О. ШУКУРОВ.

06.06.2017

123ob